Кучли ёмғир сабаб Ла Лига доирасидаги «Леванте» – «Атлетик» учрашувини қолдиришга тўғри келди.
Баҳс Тошкент вақти билан соат 00:30 да бошланиши керак эди. Бироқ ўйин бошланишига оз вақт қолганда ёққан кучли ёмғир оқибатида «Сьюдад де Валенсия» стадиони майдонини сув босди.
Ёмғир туфайли трибуналар остидаги туннель ва матбуот зонаси ҳам сув остида қолди. Шунингдек, стадионда электр таъминотида узилишлар кузатилди.
Учрашув бош ҳаками Алехандро Кинтеро бундай шароитда ўйинни ўтказмасликка қарор қилди. Унинг қарорини ҳар икки жамоа ҳам қўллаб-қувватлади.
Ҳозирча учрашувнинг янги санаси белгиланмаган.















