Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Бремер «Ювентус»да тарих яратиш истагини билдирди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» сардори Глейсон Бремер клуб тарихида ўз номини қолдириш ва Европа лигасида ғолиб чиқиш истаги ҳақида гапирди.

Бразилиялик ҳимоячи мусобақа умумий босқичининг 1-турида НЕКка қарши учрашув арафасида УЕФА расмий сайтига интервью берди.

«Бу клубда тарихга кирган жуда кўп буюк ҳимоячилар бор, айниқса Гаэтано Ширеани алоҳида таъкидлаш мумкин. Ўзимни улар билан солиштириш жуда қийин, чунки босим ниҳоятда катта.

Аммо мен ҳам клуб тарихида ўз изимни қолдиришга умид қиламан ва майдонда доимо бор кучимни — 100 фоизни беришга ҳаракат қиламан», — деди Бремер.

Футболчи, шунингдек, бош мураббий Лучано Спаллеттининг жамоага таъсирини ҳам алоҳида таъкидлади.

«У бизга йўналиш берди ва қайси йўлдан бориш кераклигини кўрсатди. У билан бирга сезиларли даражада ўсдик.

Спаллетти — энг юқори савиядаги мураббий, ғолибликни биладиган мутахассис. У ҳар куни мақсадларимизга эришишимиз учун бизга ёрдам бермоқда», — дея қўшимча қилди Бремер.

«Ювентус» ва НЕК ўртасидаги учрашув 17 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 03:54, 17.09.2026.
Ўқилди: 837 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5841]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5512]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3752]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3287]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2737]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2678]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2636]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2618]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2290]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2002]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик