Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Де Пауль — «Олтин тўп» ҳақида: «Ҳеч қандай баҳс бўлиши мумкин эмас»

Баҳо:
+1 | -

«Интер Майами» ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родриго Де Пауль «Олтин тўп» мукофоти яна бир бор Лионель Мессига топширилиши керак, деб ҳисоблайди.

39 ёшли ҳужумчи жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатиб, Аргентина терма жамоасининг финалгача етиб боришига катта ҳисса қўшди. Месси турнирда саккизта ўйинда 8 та гол ва 4 та голли узатма қайд этди.

Пайшанба куни юлдуз футболчи фаолиятидаги 49-трофейини — Кампеонес кубогини қўлга киритди.

«Мен учун бу масалада ҳеч қандай баҳс бўлиши мумкин эмас. Ҳеч ким ҳеч қачон жаҳон чемпионатида бундай натижа қайд этмаган. Лео эса 39 ёшида бунинг уддасидан чиқди! У турли даврларнинг энг кучли футболчилари билан рақобатлашди ва жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчисига айланди. Бу борада ҳеч қандай баҳс бўлиши мумкин эмас», — деди Де Пауль «Олтин тўп» ҳақидаги саволга жавобан.

Месси фаолияти давомида нуфузли индивидуал мукофотни тўққизинчи марта қўлга киритиши мумкин. Ғолибнинг номи 26 октябрь куни эълон қилинади.

Киритилди: 08:47, 17.09.2026.
Ўқилди: 1363 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик