«Интер» сардори Лаутаро Мартинес ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида «Барселона» қизиқиш доирасига тушган. Каталонияликлар аргентиналик ҳужумчини Хулиан Альваресга муқобил вариант сифатида кўриб чиққан.
Бироқ Лаутаро «Интер»га бўлган ҳурмати ва садоқати сабаб «Барселона» билан музокара ўтказишдан бош тортган.
“Барселона” томонидан қизиқиш бўлди, аммо мен “Интер”да қолишга қарор қилдим. Чунки менинг бу ерда шартномам бор, бахтлиман ва мухлислар мени яхши кўради. Охир-оқибат, мен ушбу клуб билан муҳим натижаларга эришишда давом этмоқчиман", — деди Лаутаро.
«Интер» президенти Беппе Маротта ҳам футболчининг қарорини юқори баҳолади.
«Лаутаронинг ҳаракати намунавий бўлди. У “Барселона” билан музокарадан бош тортиб, клубга бўлган катта садоқатини кўрсатди. Биз учрашув ўтказдик, аммо музокараларни давом эттириш учун шароитлар мос келмади», — деди Маротта.













