Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Руни «МЮ»нинг трансфер сиёсатини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» афсонаси Уэйн Руни клубнинг ёзги трансфер сиёсатини танқид қилди. Унинг фикрича, манкунианликлар ҳужум чизиғини кучайтириш ўрнига ярим ҳимояга ортиқча эътибор қаратган.

«Менимча, биз ярим ҳимоячиларни ортиқча кўпайтириб юбордик, ҳолбуки бошқа позицияларда кучайтиришга кўпроқ эҳтиёж бор эди. Мен буни хато деб ҳисоблайман», — деди Руни Stick to United дастурида.

«Манчестер Юнайтед» жорий ёзда Андрей Сантос, Юри Тилеманс ва Карлос Балеба трансферлари учун тахминан 150 миллион фунт сарфлади. Клуб бир йил аввал эса Матеус Кунья, Беньямин Шешко ва Брайан Мбеумо учун 200 миллион фунтдан ортиқ маблағ тўлаган эди.

Рунининг фикрича, шунга қарамай, «МЮ» ҳужум чизиғидаги муаммони тўлиқ ҳал қила олмаган ва Майкл Кэррик ихтиёрида ҳали ҳам ҳақиқий марказий ҳужумчи — классик «тўққизлик» йўқ.

Собиқ футболчи, шунингдек, жамоа таркибида чуқурлик ва тўп билан олдинга ҳаракат қила оладиган футболчилар етишмаётганини таъкидлади. У Амад Диаллонинг йўқлиги жамоа учун сезиларли йўқотиш эканини алоҳида қайд этди.

«Таркибнинг чуқурлиги унчалик яхши эмас», — деди Руни.

У, шунингдек, Мейсон Маунтдан кутилган самара олинмаётганини ҳам танқид қилди.

Киритилди: 17:37, 17.09.2026.
Ўқилди: 877 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик