Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг

"МЮ"нинг янги стадион лойиҳаси яна кечикди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг янги стадион қуриш лойиҳаси яна кечикиши мумкин. Расмий режалаштириш ҳужжатларига кўра, янги аренанинг очилиши 2035 йилгача чўзилиши эҳтимоли бор.

Клубнинг миноритар ҳамэгаси сэр Жим Рэтклифф қиймати 2 миллиард фунтдан ошадиган лойиҳани 2025 йил март ойида эълон қилган ва дастлаб қурилишни беш йил ичида якунлаш режасини айтган эди.

Бироқ Trafford Council томонидан тайёрланган Strategic Masterplan Consultation Draft ҳужжатида стадион қурилиши биринчи босқичга — 2025-2030 йилларга киритилмаган. Лойиҳа иккинчи босқичга, яъни 2031-2035 йилларга жойлаштирилган.

Бу клуб раҳбари Колетт Рош ёзда айтган 2032 йилда қурилишни якунлаш режасидан ҳам сезиларли кечикиш ҳисобланади.

"Манчестер Юнайтед" 100 минг томошабинга мўлжалланган янги стадионда 2035 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалини қабул қилишни режалаштирган эди. Бироқ молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар бу режани хавф остига қўймоқда.

Рэтклифф аввалроқ бу мавзу ҳақида ҳазиломуз тарзда шундай деган эди:

"Мен 10 йилдан кўра 5 йил сарфлашни афзал кўраман. 10 йилдан кейин бу ерда бўлмаслигим ҳам мумкин!"

Ҳозирги вазиятда ушбу гаплар янада рамзий тус олмоқда.

Киритилди: 17:46, 17.09.2026.
Ўқилди: 296 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик