Испания терма жамоасининг собиқ дарвозабони Сантьяго Канисарес "Барселона"нинг ўйини яхшиланиши ва "Реал"га жиддий рақобат кўрсатаётганини Ханси Фликнинг хизмати деб ҳисобламоқда.
Канисарес Фликни Пеп Гвардиола ва Луис Энрике билан таққослаш ҳақида фикр билдириб, немис мутахассисининг жамоага таъсирини алоҳида таъкидлади.
"Айнан у "Реал" учун муаммо яратмоқда. "Барселона"да бошқа мураббийлар ҳам ишлаган, аммо уларнинг ҳеч бири қўл остида жамоа ҳозиргидек ўйнамаган", — деди Канисарес.
Унинг фикрича, худди шу таркиб Рональд Куман ёки Хави қўл остида бундай натижаларга эриша олмас эди.
"Яхши мураббийлар кучли футболчилардан юқори даражадаги ўйинни чиқара олади. Ёмон мураббийлар эса таркиб чуқурлиги етарли эмаслигидан шикоят қилади.
Биз бу футболчиларнинг бундай ўйинини кўрмаган бўлардик. Айнан Флик фарқ яратмоқда", — деди Канисарес.













