Кириш Регистрация
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг 1-5 Таиланд
20/09 15:00 КХДР 0-0 БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония 7-0 Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе 1-0 Малага
20/09 17:15 Андижон 1-4 Насаф
20/09 18:00 Сурхон 1-0 Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне 2-0 Комо
20/09 18:00 Парма 2-1 Женоа
20/09 18:00 Борнмут 0-1 Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс 0-0 Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити 5-3 Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна 1-2 ОКМК
20/09 19:15 Атлетико 2-1 Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив 0-1 Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм 1-1 Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус 2-0 Аталанта
20/09 21:30 Депортиво 1-1 Бетис
20/09 21:30 Вильярреал 3-1 Леванте
20/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони

Алонсо «Челси»нинг янги эгалари ҳақида гапирди

Баҳо:
+2 | -

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо клубдаги мулкдорлар ўзгариши ҳақида ўз фикрини билдирди.

Лондон жамоасининг ҳаммуассислари Тодд Боули ва Марк Уолтер ўз улушларини илгари 60 фоиздан ортиқ улушга эгалик қилган Clearlake компаниясига сотишди. Энди Clearlake унинг асосчилари Беҳдад Эгбали ва Хосе Фелисиано тимсолида клуб устидан тўлиқ назоратни қўлга киритди. Боули шунингдек, клуб директорлар кенгаши раиси лавозимини тарк этмоқда. Таъкидланишича, жорий операцион фаолиятда, раҳбарият таркибида ва клуб стратегиясда ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмайди.

Клуб иерархиясидаги ўзгаришлар ҳақида

«Ўйлашимча, бу клуб учун муҳим кун, чунки клуб тузилмасида жиддий ўзгаришлар юз бермоқда ва янги мулкдор пайдо бўлмоқда.

Собиқ эгаларига қилган ишлари учун ташаккур. Мен бу ерда йўқ эдим, лекин улар муҳим роль ўйнаганини биламан. Энди эса Беҳдад каттароқ ёки деярли тўлиқ назоратни ўз қўлига олганида, ким бошчи эканлиги аниқ бўлгани яхши деб ўйлайман.

Менинг Беҳдад билан жуда яхши муносабатларим бор. Айнан у Мадридга келиб, менга клуб лойиҳасини тушунтириб берган ва мени ишонтирган эди, биз биргаликда яхши ишлаяпмиз. Мен таъкидлаб ўтганимдек, жамоа нуқтаи назаридан лойиҳанинг биринчи босқичини якунладик. Бу яхши ва энди биз биргаликда олдинга ҳаракат қиламиз».

Жамоа асосий совринлар учун курашга қайтишига қанчалик аминлиги ҳақида

«Айнан шунинг учун ҳам биз шу ердамиз. Рақобат қанақа эканини, шунингдек, клубнинг амбициялари ва салоҳиятини, ўйинчилар миқёсини, қаерда турганимизни билган ҳолда ушбу позицияни эгаллаш учун ишлаяпмиз. Қаерда бўлишни хоҳлашимизни биламиз. Ҳамма нарса вақт талаб қилишини тушунамиз, аммо бунга эришиш йўлидаги амбицияларимиз аниқ-рашан», — деди Алонсо.

Киритилди: 19:16, 17.09.2026.
Ўқилди: 1301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик