Кириш Регистрация
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца 2-1 Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистоннинг асосий жамоалари 2-турда ҳам ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Самарқанд шаҳрида давом этаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 2-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган жамоаларимиз ушбу турда ҳам қизиқарли ва муросасиз партияларни ўтказди.

Қуйида жамоаларимизнинг 2-турда қайд этган натижалари билан батафсил танишинг:

Эркаклар ўртасидаги баҳслар

Ўзбекистон-1 — Перу: 3,5:0,5

Ўзбекистоннинг асосий жамоаси иккинчи турда Перу вакилларини ишончли тарзда мағлуб этди. Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ҳамда Шамсиддин Воҳидов ўз партияларини ғалаба билан якунлаган бўлса, Муҳиддин Мадаминов рақиби билан дурангга имзо чекди.

Нодирбек Абдусатторов 1:0 Хорхе Кори
Жавоҳир Синдоров 1:0 Диего Флорес Киляс
Шамсиддин Воҳидов 1:0 Стивен Рохас Салас
Муҳиддин Мадаминов 0,5:0,5 Фернандес Санчес

Ўзбекистон-2 — Жазоир: 4:0

Ўзбекистоннинг иккинчи жамоаси Жазоирга қарши баҳсда рақибига умуман имкон қолдирмади. Жаҳонгир Воҳидов бошчилигидаги барча шахматчиларимиз ўз доскаларида зафар қучиб, жамоага юз фоизлик натижани тақдим этди.

Жаҳонгир Воҳидов 1:0 Адлен Араб
Муҳаммадзоҳид Суяров 1:0 Саад Белуада
Ортиқ Ниғматов 1:0 Ала Эддин Булренс
Ҳумоюн Бегмуротов 1:0 Халил Бенгераби

Ўзбекистон-3 — Германия: 0,5:3,5

Ўзбекистон-3 жамоаси бу турда мусобақанинг кучли жамоаларидан бири бўлган Германия рўбарў келди. Афсуски, тажрибали рақибларга қарши кечган қийин баҳсда фақатгина Муҳаммадали Абдураҳмонов дуранг қайд этишга муваффақ бўлди, қолган шахматчилар эса рақибларига имкониятни бой берди.

Саидакбар Сайдалиев 0:1 Винсент Кеймер
Баҳром Баҳриллаев 0:1 Фредерик Сване
Алмас Раҳматуллаев 0:1 Александр Донченко
Муҳаммадали Абдураҳмонов 0,5:0,5 Расмус Сване

Аёллар ўртасидаги баҳслар

Ўзбекистон-1 — Эквадор: 4:0

Аёллар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистоннинг асосий жамоаси Эквадор терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди. Афруза Ҳамдамова, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Умида Омонова ва Нилуфархон Имомқўзиева барча партияларни ғалаба билан якунлади.

Афруза Ҳамдамова 1:0 А. Ортиз Вердезото
Гулруҳбегим Тоҳиржонова 1:0 К. Эредиа Серрано
Умида Омонова 1:0 Харамилё Риваденейра
Нилуфархон Имомқўзиева 1:0 Герреро Кайседо

Ўзбекистон-2 — Иордания: 3,5:0,5

Иккинчи жамоа аъзолари Иордания устидан 3,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозонди. Нилуфар Ёқуббоева, Мадина Ҳалилова ва Асал Салимова партияларини ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, Мумтозбегим Мансурова дуранг ўйнади.

Нилуфар Ёқуббоева 1:0 Аҳмад Жуд
Мадина Ҳалилова 1:0 Абумаяле Рим
Асал Салимова 1:0 Алшаеби Разан
Мумтозбегим Мансурова 0,5:0,5 Ҳелал Жеда

Ўзбекистон-3 — Испания: 1,5:2,5

Учинчи жамоа Испания терма жамоасига қарши дона суриб, якунда имкониятни бой берди. Ушбу қарама-қаршиликда Мафтуна Бобомуродова ғалаба қозонди, Барчиной Шокиржонова эса дуранг қайд этди. Шоҳина Аҳмедова ва Зилола Актамова имкониятни бой берди.

Зилола Актамова 0:1 Марта Гарсия Мартин
Мафтуна Бобомуродова 1:0 Вега Гутеррес
Шоҳина Аҳмедова 0:1 Матнадзе Бужиашвили
Барчиной Шокиржонова 0,5:0,5 Инес Прадо Асебо

Ўзбекистон жамоаларига 3-турда қуйидаги жамоалар рақиблик қилади:

Эркаклар
Ўзбекистон 1 - Австрия
Ўзбекистон 2 - Германия
Ўзбекистон 3 - Марокаш

Аёллар
Ўзбекистон 1 - Индонезия
Ўзбекистон 2 - Испания
Ўзбекистон 3 - Саудия Арабистони

Маълумот учун, Самарқанд мезбонлик қилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида жами 400 та жамоа қатнашади: Эркаклар гуруҳида 208 та, Аёллар ўртасида эса 192 та жамоа. Мусобақа 16–27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:48, 18.09.2026.
Ўқилди: 946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик