Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

18 ёшли Алайбегович «Ювентус»нинг 63 йиллик натижасини такрорлади

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби еврокубоклардаги янги мавсумини жуда муваффақиятли бошлади. Жамоа Европа лигасининг илк турида Нидерландиянинг НЕК клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

«Ювентус»нинг иккинчи голини биринчи бўлим ўрталарида жамоанинг янги футболчиси — босниялик ярим ҳимоячи Керим Алайбегович урди. Бу унинг туринликлар сафидаги илк голи бўлди.

Алайбегович 18 ёшу 361 кунлигида гол уриб, «Ювентус» тарихида 19 ёшга тўлмасдан еврокубок баҳсида тўп киритган атиги иккинчи футболчига айланди.

Бу натижага биринчи бўлиб 1963 йилда Жанфранко Дзигони эришган. Ўшанда у Белграднинг ОФК клуби дарвозасини ишғол қилган эди.

Киритилди: 08:52, 18.09.2026.
Ўқилди: 784 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик