Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Облак: «Атлетико» чемпионлик учун курашади»

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» дарвозабони Ян Облак жамоа Ла Лига чемпионлиги учун курашаётганини таъкидлади.

«Биз чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз. Жуда кучли рақиблар — «Реал» ва «Барселона» билан рақобатлашяпмиз. Аммо «Атлетик», «Вильярреал», «Бетис» каби жамоалар ҳам бор.

Ҳар йили Ла Лигада ўйнаётган эканмиз, мақсадимиз ғалаба қозониш бўлади. Биз фақат Чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун курашмаймиз», — деди Облак журналистларга.

Янги мавсумнинг дастлабки 6 турида «Атлетико» 13 очко жамғарди. Айни пайтда жамоа Испания чемпионати турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Барселона»дан 5 очко ортда қолмоқда.

20 сентябрь куни «Атлетико» Ла Лиганинг 7-турида ўз майдонида «Реал»ни қабул қилади.

Киритилди: 16:17, 18.09.2026.
Ўқилди: 725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик