Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
22/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Ямаль нима сабабдан жаҳли чиқишини айтди

Баҳо:
+2 | -

«Барселона» ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямаль ўз ўйини ва гол ура олмаганидан кейинги ҳолати ҳақида гапирди.

19 ёшли футболчининг таъкидлашича, у голлар сонига ортиқча эътибор қаратмайди. Унинг фикрича, футболда фақат гол уриш эмас, балки ҳужумнинг бошидан охиригача қандай ривожлангани ҳам муҳим.

«Кўплаб ўйинларда шундай ҳолатлар бўлганки, мен ҳақиқий шоу кўрсатганимни ҳис қилганман, аммо гол ура олмаганман. Шунга қарамай, жуда хурсанд бўлиб ухлайман. Чунки футбол фақат гол урган футболчи эмас, балки ҳужумнинг дарвозабондан бошлаб қандай ривожланганидир.

Уйда баъзида жаҳлим чиқади. Онам мендан гол ура олмаганимдан хафа бўлган-бўлмаганимни сўрайди. Мен эса унга ҳеч қачон гол ура олмаганим учун жаҳлим чиқмаслигини айтаман. Гол — статистика учун. Агар тўпга деярли тегмасам ёки майдонда футболдан завқ олмасам, ана шунда жаҳлим чиқади. Мени энг кўп хафа қиладиган нарса шу», — деди Ямаль Movistar Plus телеканали дастурида.

Ламин Ямаль ўтган йили «Олтин тўп» учун овоз беришда иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Манба: euro-football.ru
Киритилди: 18:05, 18.09.2026.
Ўқилди: 986 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик