Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель жамоанинг Аргентинага қарши ўйинидан кейинги танқидларга муносабат билдирди.
Англия ярим финалда Энтони Гордоннинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқди. Бироқ Энцо Фернандес ҳисобни тенглаштирди, Лаутаро Мартинес эса Аргентинага 2:1 ҳисобида ғалаба келтирди. Тухель Фернандеснинг голидан олдин уч нафар ҳимоячи туширгани учун танқид қилинди. Унинг фикрича, Англия мухлисларининг аксарияти бу қарорларни муҳокама қилмайди.
"Мухлисларнинг 99,9 фоизи алмаштиришлар, тактик ўзгаришлар ёки тактик жиҳатлар ҳақида гапирмайди.
Улар Мексикага қарши ўйинни қаерда томоша қилганини айтиб беришади ёки Хорватия билан баҳснинг иккинчи таймидаги юқори суръатни эслашади", — деди Тухель.













