Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Трансфер ойнаси ёпилган бўлса ҳам, «Ницца» янги футболчи билан шартнома тузди

Баҳо:
+ | -

«Ницца» расмий сайти «Ренн» ва Гана терма жамоаси ҳимоячиси Алиду Сейдуни ижара асосида ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Келишувда футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилмаган.

Франциядаги қоидалар трансфер ойнаси 1 сентябрда ёпилганига қарамай, бундай ўтишни расмийлаштириш имконини беради. Агар жамоа футболчиси жиддий жароҳат олса, клубларга «тиббий жокер» сифатида янги ўйинчи билан шартнома имзолашга рухсат этилади.

«Ницца» ҳимоячиси Антуан Менди 5 сентябр куни Лига 1нинг 3-туридан ўрин олган «Ле-Ман»га қарши баҳсда (1:1) олдинги хочсимон пайларидан жароҳат олган эди.

«Биз бу футболчини ва унинг ўйин сифатларини синчиклаб ўргандик. У бир нечта позицияда ўйнай олади. Шунингдек, унинг руҳий тайёргарлиги ва характери ҳақида ҳам жуда яхши фикрлар олдик. Ёши ҳали кичик бўлишига қарамай, у кийиниш хонасида етакчи бўла олади. Бизга айнан шундай футболчи керак эди», — деди «Ницца» бош мураббийи Оливье Панталони.

Киритилди: 08:07, 19.09.2026.
Ўқилди: 628 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик