Испания чемпионатининг 7-тури доирасида бугун, 19 сентябрь куни "Севилья" ва "Барселона" ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.
Таҳлилчилар Ла Лиганинг бўлажак ўйинида "Барселона"ни фаворит сифатида кўрсатмоқда. Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, меҳмонларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 78,1 фоизни ташкил этади.
"Севилья"нинг ғалаба эҳтимоли 8,1 фоиз деб баҳоланган бўлса, учрашувнинг дуранг билан якунланиш эҳтимоли 13,8 фоизни ташкил қилмоқда.
Жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув 2026 йил 15 март куни бўлиб ўтган ва унда "Барселона" 5:2 ҳисобида ишончли ғалабага эришган.













