«Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоаси афсонаси Уэйн Руни Британиянинг BBC телеканалида эфирга узатиладиган «Can You Beat Wayne Rooney?» номли янги футбол викторинасига бошловчилик қилади.
Сўнгги бир йил давомида Руни турли телевизион дастурларда мунтазам равишда эксперт ва таҳлилчи сифатида иштирок этиб келмоқда. Бироқ янги лойиҳа формати анъанавий футбол таҳлилидан кескин фарқ қилади.
Бу сафар Руни викторинанинг асосий иштирокчиси бўлади. Таниқли меҳмонлар унинг хотираси ва футбол бўйича билимларини турли саволлар орқали синовдан ўтказади.
«Битта саволнинг ўзи сени бир зумда кийиниш хонасига, муайян ўйинга ёки кўп йиллардан бери эсламаган бирор воқеага қайтариши мумкин. Бизда кўплаб ажойиб меҳмонлар, кулгули вазиятлар ва қизиқарли футбол суҳбатлари бўлади», — деди Руни.
Шоуни олиб боришда унга комик Алекс Брукер ёрдам беради.













