Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Ямал Кунде ўрнига қайси ҳимоячини афзал кўриши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ламин Ямал «Барселона»нинг трансфер ишларига бевосита аралашмайди, аммо у айрим футболчилар ҳақида ўз фикрига эга бўлиши табиий.

El Nacional маълумотига кўра, Ямал Жюль Кунде билан яхши муносабатда бўлган. Бироқ франциялик ҳимоячи асосий таркибдаги мустаҳкам ўрнини йўқотган ва яқин келажакда клубни тарк этиши мумкин.

Манбага кўра, Ямал ўнг қанот ҳимоячиси позицияси учун Педро Поррони жамоага олиб келиш ғоясини қўллаб-қувватлашга тайёр. Бунинг сабаби соф футболий омилларга боғлиқ. Ламин Порро унинг ҳаракатларини жуда яхши тушунишини ҳисоблайди, чунки улар Испания терма жамоасида бир қанотда муваффақиятли ҳаракат қилиб келмоқда.

«Ламин трансфер бўйича қарор қабул қилмайди, аммо у ўз футболий танловини аллақачон аниқ билдирган. Агар клуб Кунде билан қолиш ёки уни сотиб, Поррони олиб келиш ўртасида танлов қилишига тўғри келса, Ямаль қайси вариант унинг ўйинига кўпроқ мос келишини билади», — дейилади манба хабарида.

Шунингдек, «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳам 27 ёшли Педро Поррони жамоага олиб келиш ғоясига ижобий муносабатда экани таъкидланмоқда.

«Тоттенхэм» футболчиси Порронинг трансфер қиймати 80 миллион еврога яқинлашиши мумкин. Бу катта маблағ, аммо «Барселона»да Жюль Кунденинг сотилиши ушбу трансферни молиялаштиришга ёрдам бериши мумкин, деб ҳисоблашмоқда.

Киритилди: 13:30, 19.09.2026.
Ўқилди: 964 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик