«Барселона»нинг собиқ футболчиси Серхио Агуэро Чемпионлар лигасининг асосий фаворитлари ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Барселона»да ғалаба қозониш учун жуда яхши имкониятлар бор. Уларнинг трансферларига қараб айтиш мумкинми, «Барса» Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга интилмоқда. Лекин «Бавария» ҳам унда ғалаба қозониши мумкин. «Бавария» ҳақида «Барселона», «Реал», «Манчестер Сити», «Интер» ва «Арсенал»чалик кўп гапиришмайди, аммо мюнхенликлар мунтазам равишда ярим финалгача етиб боришади. Бу худди «яширин фаворит»дек, чунки одамлар кўпроқ АПЛ, Ла Лига ва A Серияни кузатишади», — деди Агуэро Stake Football нашрига.
Чемпионлар лигасининг умумий босқич 1-турида «Барселона» ўз майдонида «Фейеноорд»ни 5:1 ҳисобида тор-мор этди, «Бавария» эса йирик ҳисобда «Будё-Глимт»дан устун келди (5:0).













