Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

А Серия. «Лацио» сафарда «Венеция»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

«Лацио» Италия А Сериясининг 5-турида сафарда «Венеция»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мезбонлар биринчи бўлимда ҳисобни очиш имкониятига эга бўлди, аммо Жон Йебоа пенальтидан унумли фойдалана олмади.

51-дақиқада Маттиа Дзакканьи 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, «Лацио»ни олдинга олиб чиқди. Орадан тўққиз дақиқа ўтиб, Тижани Нослин меҳмонлар устунлигини икки тўпга етказди.

Шу тариқа, «Лацио» мавсумнинг дастлабки беш турида тўртинчи ғалабасини қўлга киритди ва 13 очко билан А Серия турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди.

«Венеция» эса кетма-кет бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Жамоа ҳали очко жамғара олмаган ва турнир жадвалининг сўнгги поғонасида қолмоқда.

Киритилди: 02:05, 20.09.2026.
Ўқилди: 654 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик