Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Рафинья Месси ва Роналдунинг ноёб натижасини такрорлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» футболчиси Рафинья Испания Ла Лигасининг 7-турида «Севилья»га қарши учрашувда хет-трик қайд этди.

29 ёшли бразилиялик футболчи 22-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 52-дақиқада эса иккинчи голини уриб, дубль муаллифига айланди. 69-дақиқада у ўйинга сўнгги нуқтани қўйди. Шу тариқа, унинг Испания чемпионатининг жорий мавсумидаги голлари сони 12 тага етди.

Рафинья XXI асрда Ла Лиганинг дастлабки 7 турида камида 10 та гол уришга эришган учинчи футболчи бўлди. Бунгача бундай натижани фақат «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Лионель Месси 2011/12 ва 2017/18 мавсумларида ҳамда «Реал»нинг собиқ форварди Криштиану Роналду 2014/15 мавсумида қайд этган.

Ла Лига тарихида яна икки футболчи шундай натижага эришган: Карлос Диарте «Валенсия» сафида 1976/77 мавсумида ва Кини «Спортинг» таркибида 1979/80 мавсумида.

Рафинья «Барселона» шарафини 2022 йил ёзидан буён ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 02:08, 20.09.2026.
Ўқилди: 929 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик