Ламин Ямал Ла Лиганинг 7-турида «Севилья»га қарши учрашувда Рафиньянинг икки голига ассист қайд этди. «Барселона» ушбу баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Каталонияликлар вингери кетма-кет олтинчи ўйинда «гол+пас» тизими бўйича самарали ҳаракат қайд этмоқда.
19 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 14 та самарали ҳаракатга эга — 7 та гол ва 7 та голли узатма.
«Севилья»га қарши баҳс Ламин Ямал учун бу мавсумдаги саккизинчи ўйин бўлди.













