«Барселона» вингери Ламин Ямаль Ла Лиганинг 7-турида «Севилья»га қарши сафар учрашувида трибуналардан янграган ҳуштакларга эмоционал муносабат билдирди. Каталонияликлар бу баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
35-дақиқада ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда 19 ёшли футболчи рақиб билан тўқнашувдан кейин йиқилди ва пенальти белгиланишини талаб қилди. Бироқ учрашув бош ҳаками Хуан Мартинес Мунуэра қоидабузарлик қайд этмади.
Шундан сўнг «Севилья» мухлислари Ямалга ҳуштак чала бошлади. Бир неча дақиқадан кейин у тўпни дарвоза тепасига тепиб юборгач, трибунадагилар унинг хатосини масхара билан қарши олди.
Ямал эса мухлислар томонга ўгирилиб, имо-ишоралар билан янада баландроқ шовқин қилишга чақирди.
Бу ҳаракатдан кейин «Севилья»нинг уч нафар футболчиси, жумладан, жамоа сардори Габриэль Суасо ва Георгий Кочорашвили Ямал олдига келиб, унинг хатти-ҳаракатидан норози эканини билдирди.
Ямал ушбу учрашувда иккита голли узатма амалга оширди. Улардан бири Рафиньянинг ғалаба голига берилди.













