Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан футболчиларнинг журналистлар билан узоқ мулоқот қилиши ва уларга ўзининг янги либосларини намойиш этиши билан боғлиқ анъанага чек қўйишга қарор қилди.
Сўнгги бир неча йил давомида Франция терма жамоаси футболчиларининг Клерфонтендаги йиғин базасига келиш жараёни ўзига хос мода намойишига айланиб қолганди. Ўйинчиларни у ерда нафақат спорт журналистлари, балки дунёвий нашрлар вакиллари ҳам кутиб олар, улар футболчиларни узоқ вақт суратга туширарди.
Натижада терма жамоа юлдузларининг кийиниш услуби ва гардероби футболдан анча узоқ бўлган доираларда ҳам муҳокама мавзусига айланарди.
Бу ҳолат Зиданга ёқмаган. derbyderbyderby.it хабарига кўра, энди ушбу амалиётга барҳам берилади. Футболчиларни суратга олиш ҳуқуқи фақат Франция футбол федерацияси томонидан аккредитациядан ўтган журналистларга берилади.













