Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Киву «Рома» билан ўйиндаги камбэк сирини очмади

Баҳо:
+ | -

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву «Рома»га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоасининг ҳаракатларига баҳо берди. А Серия 5-тури доирасидаги учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. Миланликлар биринчи бўлимдан сўнг 0:2 ҳисобида ортда бораётган эди.

«Мен иккинчи бўлимдан бошлайман, чунки танаффусда футболчиларга ўйинимиз ҳақида нима деб ўйлаётганимни айтдим. Аммо ўша суҳбатнинг мазмуни мен билан футболчилар ўртасида қолади. Бу менинг ҳақиқий фикрим эди ва ишончим комилки, улар ҳам буни тушунишади», — деди Киву DAZN эфирида.

«Бу томошабоп ўйин бўлди. Менимча, иккинчи бўлимда биз жорий мавсумда ҳозиргача етишмаётган жиҳатларни — ажойиб руҳият, характер ва фидойиликни намойиш этдик. Энди шу хусусиятларни янада ривожлантиришимиз керак.

Биринчи бўлимда бизга нима етишмаганини ҳамма билади. Ўйинда доимо икки ҳолат бор — тўп билан ва тўпсиз. Биз тўпсиз ҳаракат қилишда яхшироқ ўйнашимиз керак», — дея қўшимча қилди Киву.

«Интер» ҳисобида 13 очко бор. «Рома» ҳам шунча очко тўплаган ва икки клуб А Серия турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.

Киритилди: 08:42, 20.09.2026.
Ўқилди: 645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик