Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Нико Ковач Бундеслиганинг 4-турида «Штутгарт» устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг учрашувдаги ягона гол муаллифи Максимилиан Байерни алоҳида таъкидлади.
«Энг яхши ҳикояларни ҳаётнинг ўзи ёзади. Макси терма жамоага чақирилмади, аммо бугун гол урди. Бу охир-оқибат таркибимиз қанчалик кучли эканини кўрсатади.
У исталган позицияда ўйнай олади. Бугун эса у ўз меҳнати учун мукофот олди», — деди Ковач.
Бундеслиганинг 4 та туридан сўнг «Боруссия» 12 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Дортмундликлар «Бавария» ва «Фрайбург»дан икки очко олдинда.













