Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

«МЮ»нинг мусулмон мухлислари Рэтклифф ва Глейзерларнинг кетишини талаб қилди

Баҳо:
+3 | -

«Манчестер Юнайтед»нинг мусулмон мухлислари гуруҳи клуб ҳамэгаси Жим Рэтклиффнинг иммиграция ва мамлакатдаги умумий вазият ҳақидаги баёнотларидан сўнг унинг ҳамда Глейзерлар оиласининг клубдан кетишини талаб қилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

2024 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» акцияларининг 27,7 фоизига эгалик қилаётган миллиардер Жим Рэтклифф аввалроқ Буюк Британия юқори солиқлар ва иммиграция даражаси сабаб таназзулга юз тутаётганини айтган эди.

У кейинчалик кескин иборалари, жумладан мамлакат «иммигрантлар томонидан мустамлака қилингани» ҳақидаги сўзлари учун узр сўраган. Ўша пайтда клуб инклюзивлик тамойилларига содиқлигини таъкидлаган, Глейзерлар оиласига яқин манбалар эса улар Рэтклиффнинг баёнотларидан норози бўлганини билдирган.

Энди Manchester United Muslim Supporters Club (MUMSC) клубдаги амалдаги эгалик тузилмасига ишончсизлик билдирган. Ташкилот баёнотида футболчилар, ходимлар ва мухлислар орасидаги хилма-хиллик заифлик эмас, балки «Манчестер Юнайтед» шахсиятининг ажралмас қисми экани таъкидланган.

MUMSC баҳсли баёнотлардан ташқари, чипталар нархининг ошиши, стадион ҳолатининг ёмонлашиши ва жамоанинг қониқарсиз спорт натижаларини ҳам муаммо сифатида кўрсатган.

Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» АПЛда тўрт ўйиндан кейин 4 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, жамоа Англия Лига кубогидан ҳам чиқиб кетган — «Брайтон»га ўз майдонида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган.

Рэтклифф клуб акцияларининг бир қисмини харид қилганидан буён кенг кўламли ўзгаришларни амалга оширди: 450 нафар ходимни қисқартирди, раҳбариятни янгилади ва икки нафар бош мураббийни истеъфога чиқарди.

Шу билан бирга, у 2020 йилдан буён Монаконинг солиқ резиденти ҳисобланади ва аввал Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишини қўллаб-қувватлаган.

«Кўп йиллик таназзул, бажарилмаган ваъдалар ва такрорланаётган муваффақиятсизликлардан сўнг биз амалдаги раҳбариятга бўлган ишончимизни йўқотдик. Ўзгариш вақти келди: Глейзерлар ва сэр Жим Рэтклифф кетиши керак», — дейилади ташкилот баёнотида.

Киритилди: 16:38, 20.09.2026.
Ўқилди: 695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик