"Брайтон" ярим ҳимоячиси Паскаль Гросс 35 ёшида Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Бу хабар у Англия Премьер-лигасида "Арсенал" устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин айтилди.
Гросс Германия миллий жамоасида 32 ёшида дебют қилган ва терма сафида жами 19 та ўйин ўтказган. Шунингдек, у Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган.
"Мен терма жамоадаги фаолиятимни аллақачон якунлаганман. Мен учун ҳаммаси Жаҳон чемпионатидан кейин тугади.
Менимча, энди янги авлодга барча яхшиликларни тилаш вақти келди", — деди Гросс.













