Айни пайтда Европанинг кучли беш чемпионатида фақат уч жамоа ҳалигача очко йўқотмаган.
«Барселона» 7 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Каталонияликлар бу баҳсларда 31 та гол уриб, ўз дарвозасидан 7 та тўп ўтказиб юборишди.
«Манчестер Сити» 5 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Жамоа 13 та гол урган бўлса, 5 та гол ўтказиб юборди.
Дортмунднинг «Боруссия»си эса 4 та учрашувда 4 та ғалабага эришди. Немис клуби 9 та гол урган ва ўз дарвозасидан 2 та тўп ўтказган.
Қайд этиш жоизки, 2026 йилда сентябрь ва октябрь ойларидаги терма жамоалар ўйинлари учун танаффуслар бир даврга бирлаштирилган. Шу боис миллий чемпионатлардаги танаффус муддати уч ҳафтага етди.













