Эрлинг Холанд жорий мавсумда 7 та учрашувда 7 та гол урди.
«Манчестер Сити» ҳужумчиси АПЛ 5-турида «Сандерленд»га қарши баҳснинг 81-дақиқасида гол муаллифи бўлди. Учрашув «Сити»нинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Норвегиялик футболчи АПЛ тўпурарлар пойгасида ҳам пешқадамлик қилмоқда — унинг чемпионатдаги голлари сони 5 тага етди.













