Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

МЛС. Месси кетма-кет учинчи ўйинда гол урди, "Интер Майами" дуранг ўйнади (Видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

"Интер Майами" МЛС мунтазам чемпионатининг ўз майдонидаги учрашувида "Сан-Диего" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувнинг 12-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Андерс Дрейер ҳисобни очди. 23-дақиқада эса "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси жарима зарбасидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. 39 ёшли аргентиналик футболчи кетма-кет учинчи учрашувда гол урди. Бу Мессининг фаолиятидаги 930-голи бўлди.

75-дақиқада Луис Суарес "Интер Майами"ни олдинга олиб чиқди. Бироқ 82-дақиқада Дрейер дубль қайд этиб, учрашувнинг якуний ҳисобини белгилади — 2:2.

52-дақиқада "Сан-Диего" ҳужумчиси Маркус Ингвартсен гол урган эди, аммо VAR аралашувидан сўнг офсайд сабабли гол бекор қилинди.

"Интер Майами" 26 та ўйиндан кейин 46 очко жамғариб, МЛС Шарқий конференцияси турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. "Сан-Диего" эса 31 очко билан Ғарбий конференцияда 10-ўринда бормоқда.

Кейинги учрашувда "Интер Майами" 28 сентябрь куни сафарда "Коламбус"га қарши майдонга тушади. "Сан-Диего" эса 27 сентябрь куни меҳмонда "Остин" билан баҳслашади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:09, 21.09.2026.
Ўқилди: 938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик