Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа Испания Ла Лигаси 7-турида «Атлетико»дан 1:2 ҳисобида учралган мағлубиятдан сўнг фикр билдирди.
Учрашув Мадриддаги «Сивитас Метрополитано» стадионида бўлиб ўтди. Баҳсни Мигель Анхель Ортис Арьяс бош ҳакам сифатида бошқарди.
«Албатта, бу вазият кишини хафа қилади. Аммо ўйинимизни яхшилаш ва бундан кейин очко йўқотмаслик ўз қўлимизда», — деб ёзди Куртуа ижтимоий тармоқда.
7-турдан кейин «Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринга тушиб қолди. Жамоа ҳисобида 15 очко бор.
«Атлетико» ва «Бетис» 16 тадан очко билан мадридликлардан юқорида жойлашган. Барча ўйинларида ғалаба қозонган «Барселона» эса «Реал»дан 6 очкога илгарилаб кетди.













