«Комо» дарвозабони Жан Бутез 1976 йилнинг апрель ойидан бери Франция терма жамоасидан илк бор чақирув олган энг ёши катта футболчига айланди. Бу воқеа у 31 ёш ва уч ойлик бўлганида юз берди.
50 йил муқаддам ҳимоячи Жерар Фарисон миллий жамоада 32 ёш ва бир ойлигида дебют қилган эди.
Лондоннинг «Арсенал», «Барселона», «Челси», «Монако» ҳамда Испания терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас бош мураббийлик қилаётган Италиянинг «Комо» клубида тўп сурадиган Бутез француздар таркибида жисмоний ҳолати кўнгилдагидек бўлмаган «Ланс» вакили Робин Риссенинг ўрнини эгаллайди.













