Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Аморим: «Одамлар аҳмоқ эмас ва ҳақиқатга дош бера олишади»

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим матбуот билан очиқча ва тўғридан-тўғри мулоқот қилиш услуби клуб учун муаммолар туғдириши мумкинлигини тан олди. Португалиялик мутахассис бундай ёндошувнинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонларини англаб турганини таъкидлади.

«Баъзида бу яхши, ўйлашимча, биз ривожланишимиз керак, чунки одамлар аҳмоқ эмас, улар ҳақиқатга дош бера олишади, аммо баъзида ўзингни ғалати ёки ноқулай аҳволга солиб қўйишинг ҳам мумкин. шунинг учун нима бераётганинг ва нима олаётганингни ҳисобга олишинг ҳамда вазиятга мослашишинг керак».

Аморим, шунингдек, омадсиз натижалар сериясидан сўнг «Милан»га бўлаётган ва тобора ортиб бораётган босим ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«Босим — бу нормал ҳолат. Агар сен бу даражага етиб келган бўлсанг, демак, фаолиятингда бундан ҳам катта босим бўлган лаҳзалар ўтган. Биз шунчаки давом этишимиз керак, чунки жуда кўп яхши ишларни амалга оширяпмиз. Баъзида одамлар фақат ёмон ёки салбий томонларга қарашади, аммо биз баъзи нарсаларни тўғри бажаряпмиз ва ҳар бир ўйинда позитив бўлишга ҳаракат қиляпмиз. Биз ҳаракатни давом эттиришимиз ва янада яхшироқ бўлишга интилишимиз керак».

Киритилди: 15:59, 21.09.2026.
Ўқилди: 626 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик