Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Франция терма жамоаси қайдномасида ўзгариш бўлди

Баҳо:
+ | -

RMC Sport хабарига кўра, Магнес Аклиуш Франция терма жамоасига чақирилди. У жароҳат сабаб яқин орадаги йиғинда иштирок эта олмайдиган Варрен Заир-Эмерининг ўрнини эгаллайди.

Заир-Эмери якшанба куни «Пари Сен-Жермен»нинг «Марсель» устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабасида асосий таркибда майдонга тушган эди. Аммо у соннинг яқинлаштирувчи мушакларидан жароҳат олгани сабаб Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатида Зинедин Зиданнинг илк йиғинини ўтказиб юборади.

Аклиуш дастлаб жума куни эълон қилинган Зиданнинг 23 нафар футболчидан иборат таркибига киритилмаган эди. Энди эса у Клерфонтендаги терма жамоа йиғинига қўшилади.

«ПСЖ» ҳужумчиси илк бор 2025 йил сентябрида Франция терма жамоасига чақирилган. Шунингдек, у 2026 йилги жаҳон чемпионати учун шакллантирилган таркибдан ҳам жой олган эди.

Киритилди: 18:14, 21.09.2026.
Ўқилди: 1159 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик