Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Аббосбек Файзуллаев: "Терма жамоага кучсиз футболчилар чақирилмайди"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги йиғинни бошлади. Жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев йиғиндаги муҳит ва янги чақирилган футболчилар ҳақида фикр билдирди.

Файзуллаевнинг айтишича, миллий жамоага яна қайтиш футболчилар учун алоҳида аҳамиятга эга. Чунки терма жамоа сўнгги бир неча ой ичида илк бор тўлиқ йиғин ўтказмоқда.

"Терма жамоага қайтиш ҳар доим ёқимли. Икки-уч ойлик танаффусдан кейин яна бирга йиғилдик. Ҳамманинг кайфияти яхши. Бу йиғин биз учун фойдали бўлади, деб ўйлайман", — деди футболчи.

Шунингдек, Файзуллаев таркибга янги ўйинчилар қўшилганига ҳам муносабат билдирди.

"Терма жамоага кучсиз футболчи чақирилмайди. Ким келганидан қатъи назар, энг муҳими — битта жамоа бўлиб ҳаракат қилиш. Янги футболчилар билан танишиб, бир-биримизни яхшироқ тушунишга ҳаракат қиламиз", — деди Аббосбек.

Киритилди: 21:21, 21.09.2026.
Ўқилди: 1627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик