Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Алиссоннинг "Ливерпуль"даги келажаги ноаниқлигича қолмоқда

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" дарвозабон Алиссон Бекер билан шартномани узайтириш бўйича ҳали музокараларни бошламаган. Бразилиялик голкипернинг амалдаги келишуви 2026/2027 йилги мавсум охирига қадар мўлжалланган.

The Athletic журналисти Жеймс Пирс Walk On подкастида вазиятга изоҳ берди.

"У кейинги мавсумда ҳам шу ерда қоладими? Ҳозирча буни билмаймиз. Менга маълум бўлишича, барча томонлар учун ҳали жуда эрта. Ҳозирча ҳеч қандай музокара бўлмаган", деди Пирс.

Январь ойидан бошлаб Алиссон Англиядан ташқаридаги клублар билан дастлабки шартнома бўйича музокара олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади. Аввалроқ "Ювентус" дарвозабонга қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди, аммо бу қизиқиш ҳозирча аниқ трансферга айланмаган.

Вазиятни Георгий Мамардашвилининг жамоада экани ҳам мураккаблаштирмоқда. Грузиялик дарвозабон Алиссоннинг эҳтимолий вориси сифатида қаралмоқда. Пирснинг сўзларига кўра, Мамардашвили кетма-кет учинчи мавсумни захира дарвозабони сифатида ўтказишни истамайди.

Киритилди: 22:47, 21.09.2026.
Ўқилди: 756 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик