Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Рафинья нима учун Ямал «Олтин тўп»га муносиб эканини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Рафинья Диас нима учун «Олтин тўп» соврини жамоадоши Ламин Ямалга берилиши керак, деб ҳисоблашини тушунтирди.

Бразилиялик футболчи аввалроқ ҳам 19 ёшли вингерни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини ва унга муносиб рақобатчи кўрмаётганини айтган эди.

«Ямал «Олтин тўп»ни ютиши керак — бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бу ерда индивидуал кўрсаткичлар, жамоавий совринлар, сеҳр, харизма ва яна кўплаб омиллар ҳисобга олинади. Ламинда буларнинг барчаси бор.

Унинг статистикаси ақлбовар қилмас даражада ва гап фақат ўтган мавсум ҳақида эмас. У учта совринни, жумладан, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Ямал «Барселона» ва Испания терма жамоасининг энг муҳим футболчиларидан бири.

Бошқалар ўз номзодларини қўллаб-қувватлайди, аммо мен учун танлов оддий. Ҳатто Ямал билан бир жамоада ўйнамаганимда ҳам, у «Олтин тўп»га муносиб эканини айтган бўлардим. Майдонда қилаётган ишлари, шахсий кўрсаткичлари ва қўлга киритган совринлари учун», — дея Рафиньянинг сўзларини Barca Universal келтирди.

«Олтин тўп» соҳибининг номи 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Рафиньянинг ўзи эса соврин учун 30 нафар номзод рўйхатига киритилмаган.

Киритилди: 04:37, 22.09.2026.
Ўқилди: 716 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик