Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Клопп Германия терма жамоаси мухлисларига мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси Юрген Клопп қўл остидаги илк учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.

«Ливерпуль»нинг собиқ бош мураббийи ёзда Юлиан Нагельсманн ўрнини эгаллаб, Германия миллий жамоаси бош мураббийига айланган эди.

«Салом. Сизларнинг айримларингиз мени танийсиз, баъзиларингиз эса йўқ. Мен — янгиман. Мен Германия терма жамоасининг янги бош мураббийиман ва бундан жуда хурсандман.

Биламан, сизлар бизни ҳамма жойда, бутун дунё бўйлаб қўллаб-қувватлайсиз. Бунинг учун раҳмат. Балки стадионда кўришармиз. Ишни бошлашни сабрсизлик билан кутяпман. Қани, кетдик», — дея Клоппнинг мурожаатини Германия терма жамоаси матбуот хизмати келтирди.

Клоппнинг «Мен — янгиман» деган ибораси 2015 йилда «Ливерпуль» бош мураббийига айланган пайтида айтган машҳур «Мен — оддийман» деган гапига ишора ҳисобланади.

Германия терма жамоаси 24 ва 27 сентябрь кунлари Миллатлар лигаси доирасида Нидерландия ва Грецияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 04:50, 22.09.2026.
Ўқилди: 566 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик