Италия Миллий ҳакамлар комиссияси (CAN) раҳбари Даниэле Орсато қоидабузарликларни қайд этиш ва ВАР тизимида ишлаш бўйича янги ёндашув А Серия ўйинларининг боришига таъсир кўрсатганини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этди, деб хабар беради Football Italia.
2026 йил ёзидан бери италиялик ҳакамлар ҳаддан ташқари кўп жарима зарбалари белгиланаётгани бўйича ўйинчилар ва мураббийлар томонидан билдирилган танқидлардан сўнг, ўйинга эркинроқ ёндашишларини билдиришмоқда. Ортиқча хуштаклар, ўз навбатида, ўйинлар суръатини секинлаштираётган эди, бу айниқса Италия жамоалари Европа кубокларида ўйнаганида яққол кўзга ташланарди.
Шундай қилиб, 2026/27 йилги мавсумда ўйиндаги тўпга эгалик қилишнинг ўртача вақти энди 59 дақиқаю 31 сонияни ташкил этмоқда — бу охирги 2 мавсумга қараганда 5,5 дақиқадан кўпроқдир.
Ўртача ҳар бир ўйинда 26,23 ўрнига 22,6 та қоидабузарлик қайд этилмоқда — бу ҳатто ушбу мавсумдаги Премьер-лига кўрсаткичидан ҳам (23,28) камроқдир.
А Серияда ушбу мавсумда бор-йўғи 2 та пенальти белгиланди, солиштириш учун: 2025/26 йилги мавсумнинг ушбу босқичида 9 та, 2024/25 йилги мавсумда 14 та ва 2023/24 йилги мавсумда 16 та пенальти белгиланган эди.
Сариқ карточкалар сони ҳар бир ўйин учун 3,53 тадан 3,03 тагача камайди, қизил карточкалар эса 2 тани ташкил этмоқда (2023/24 ва 2024/25 йилги мавсумларнинг ушбу босқичидаги 6 та ва ўтган мавсумдаги 5 тага нисбатан).
Энг катта ўзгариш ВАР паузалари бўйича юз берди: ушбу мавсумда майдонда монитор орқали кўриш ҳолати бор-йўғи 1 марта юз берди, аввалги мавсумларда эса тегишлича 6 ва 8 тани ташкил этган эди.













