«Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз собиқ жамоасининг жорий мавсумдаги иштироки ҳақида ўз фикрини билдирди. АПЛнинг бешта туридан сўнг «МЮ» ҳисобида бор-йўғи битта ғалаба мавжуд бўлиб, 5 очко тўплаган манкунианликлар жадвалда 12-ўринни эгаллаб турибди. Бундан ташқари, Майкл Кэррик жамоаси Англия лига кубогининг 1/16 финалида «Брайтон»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирни тарк этди. Скоулз «МЮ» раҳбариятини амбициялар йўқлигида айблади.
«Буни айтиш қайғули, аммо ҳозирда «Манчестер Юнайтед» — таркибни кучайтириш орқали лигада ғалаба қозонишга ҳаракат қилмайдиган клубга айланган. Сантос, Балеба — улар жисмоний жиҳатдан кучлироқ бўлиши мумкин бўлган ўйинчиларни сотиб олишди. Сантос «Челси»да 11 та ўйин ўтказган, у учун 50 миллион фунт тўлашди. Аммо у асосий таркибга кира олмаяпти… Менимча, улар идеалдан жуда узоқда», — деди Скоулз.
Омадсизликларга қарамай, клуб раҳбарияти бош мураббий Майкл Кэррикка ишонч билдиришда давом этмоқда. АПЛнинг навбатдаги турида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Тоттенхэм»га қарши ўйнайди.













