Франция терма жамоаси футболчилари халқаро танаффус олдидан жамоа базасига етиб келди ва анъанага кўра журналистлар камераларига тушди.
Французларни Миллатлар лигасида тўртта учрашув кутиб турибди. Жамоа 25 сентябрь куни Туркия, 28 сентябрда Бельгия, 2 октябрда Италия ва 5 октябрь куни яна Бельгияга қарши майдонга тушади.
Аввалроқ ОАВда Франция терма жамоасининг янги бош мураббийи Зинедин Зидан журналистларга футболчиларнинг базага келиши жараёнини ёритишни тақиқлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Хабарларга кўра, Зидан шу йўл орқали жамоанинг ўйинлар олдидан диққатини янада ошириш ва интизомни мустаҳкамлашни мақсад қилган.













