«ПСЖ» ва Россия терма жамоаси голкипери Матвей Сафонов Франция клубидаги чиқишлари Европанинг россиялик футболчиларга бўлган қизиқишига қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
– Сен ҳозирда Европада Россия дарвозабонлик мактабининг ўзига хос кўргазмали рамзи ҳисобланасан. Охирги пайтларда Агкацев, Адамов ҳақида миш-мишлар юрибди. Бу борада зиммангда қандайдир қўшимча масъулиятни ҳис қиляпсанми?
— Россия футболидан амалга оширган трансферимда, эҳтимол, қандайдир миссия бўлгани ҳақида илгари ҳам бир неча бор айтганман. Ўйлашимча, буни муносиб бажардим, балки ҳозиргача бажариб келмоқдаман — ҳамма нарсанинг имкони борлигини кўрсатиш. «Краснодар» академиясидан катта клубларгача, Чемпионлар лигасигача етиб бориш мумкин», — деди Сафонов Россия терма жамоаси матбуот хизматига берган интервьюсида.
Сафонов 2024 йилнинг ёзида «Краснодар»дан «ПСЖ»га ўтган эди. 2025/26 йилги мавсумда россиялик голкипер Лига 1 ғолибига айланди ва Чемпионлар лигасида зафар қучди.













