Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Германиянинг ёш футболчиси Клопп қўнғироғи ҳақида: "Ҳаяжонландим"

Баҳо:
+ | -

"Кёльн"нинг 20 ёшли ҳужумчиси Саид Эль-Мала Германия терма жамоасига иккинчи бор чақирув олди. Энди футболчи Юрген Клопп қўл остида миллий жамоада дебют қилишга умид қилмоқда.

"Қўнғироқ қисқа ва аниқ бўлди. Мен ҳаяжонландим, аммо ўн сониядан кейин бу ҳис ўтиб кетди. У ўзининг хушчақчақ характери билан одамни дарров ўзига тортадиган мураббий. Шундан кейин ҳаяжон ҳам қолмайди. Клопп менда унга ёққан ниманидир кўрди", деди Эль-Мала. Унинг сўзларини Kicker келтирмоқда.

Эль-Мала Германия терма жамоасига илк бор 2025 йил ноябрида Юлиан Нагельсманн томонидан чақирилган эди. Бироқ у Люксембургга қарши ўйинда майдонга тушмади ва шундан сўнг ёшлар терма жамоасига қайтди.

Нагельсманн Бундеслигада муваффақиятли мавсум ўтказиб, 13 та гол урган ва 5 та голли узатма берганига қарамай, ҳужумчини Германиянинг 2026 йилги жаҳон чемпионати учун таркибига ҳам киритмаган эди.

Германия терма жамоаси Клопп даврини 24 сентябрь куни "Йохан Кройф Арена"да Нидерландияга қарши учрашув билан бошлайди. Шундан сўнг жамоа 27 сентябрда Греция, 1 октябрда эса Сербияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 21:32, 22.09.2026.
Ўқилди: 907 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик