Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

"Наполи" Ангиссанинг жароҳати бўйича расмий маълумот берди

Баҳо:
+ | -

"Наполи" ярим ҳимоячиси Андре-Франк Замбо-Ангиссанинг ҳозирги саломатлик ҳолати бўйича расмий маълумот берди.

Камерунлик футболчи аввалроқ соннинг яқинлаштирувчи мушагидаги жароҳат сабаб А Серияда "Болонья"га ва Чемпионлар лигасида "Арсенал"га қарши ўйинларни ўтказиб юборган эди.

Ангисса "Фиорентина"га қарши 1:1 ҳисобида якунланган учрашувнинг сўнгги дақиқасида майдонга тушиб, сафга қайтди. Бироқ захирадан майдонга тушганидан кўп ўтмай, футболчи яна саломатлиги билан боғлиқ муаммога дуч келди. Энди унинг жароҳати расман тасдиқланди.

Ангиссада ўнг соннинг яқинлаштирувчи мушаги жароҳати аниқланди. Ярим ҳимоячи аллақачон тикланиш жараёнини бошлаган.

Шу билан бирга, у халқаро танаффусдан кейин "Наполи"нинг илк учрашувида майдонга тушиш имкониятини сақлаб қолмоқда. Неаполликлар 10 октябрь куни "Фрозиноне"га қарши ўйнайди.

Киритилди: 22:52, 22.09.2026.
Ўқилди: 552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик