Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

Робертсон «Тоттенхэм» натижаларини яхшилаши учун нима кераклигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ҳимоячиси Эндрю Робертсон жамоа Англия чемпионатидаги натижаларини яхшилаши учун нималарни ўзгартириши кераклиги ҳақида фикр билдирди. «Тоттенхэм» мавсумнинг дастлабки беш ўйинида атиги 2 очко тўплаб, турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Лондон клуби ёзги трансферлар учун 300 миллион фунт стерлингдан ортиқ маблағ сарфлади.

«Менимча, бизга шунчаки бироз омад керак. Шунингдек, ўтмиш ҳақида камроқ ўйлаб, олдинга ҳаракат қилишга эътибор қаратишимиз зарур. Ўйлайманки, мавсум давомида тобора яхшироқ бўлиб борамиз», — деди Робертсон Stick to Football подкастида.

Футболчи жамоанинг ўйин давомида юз бераётган воқеаларга қандай муносабат билдиришига ҳам эътибор қаратди.

«Ливерпуль»га қарши ўйинда айрим пайтларда жуда яхши ҳаракат қилдик, аммо гол ўтказиб юборганимиздан кейин дарҳол руҳан тушиб кетдик. Ҳисоб тенглашгач, ишончимиз яна қайтди ва ҳамма тўпни олишни истай бошлади. Биз шу ҳолатни доим сақлаб қолишимиз керак — ҳатто биринчи бўлиб гол ўтказиб юборсак ҳам ёки ўйин охирида ҳисоб 0:0 бўлиб турган тақдирда ҳам. «Эвертон»га қарши баҳсда ўйинни деярли тўлиқ назорат қилдик, аммо охирига яқин асабийлаша бошладик ва воқеаларни тезлаштиришга уриндик», — деди Робертсон.

32 ёшли шотландиялик футболчи 2026 йил ёзида «Ливерпуль»да ўтказган тўққиз йиллик фаолиятидан сўнг эркин агент сифатида «Тоттенхэм»га қўшилган эди.

Киритилди: 23:03, 22.09.2026.
Ўқилди: 819 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик