Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Трабзонспор» Боатенг билан келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

«Трабзонспор» Германия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жером Боатенг билан ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Ajansspor хабар берди.

Боатенг жамоанинг янги бош мураббийи Томас Райснинг ёрдамчиларидан бири бўлади. Немис мутахассиси сентябрь ойи ўрталарида Фотиҳ Текке ўрнини эгаллаган эди.

Манба маълумотига кўра, Боатенг яқинда Трабзон шаҳрига келиб, клуб президенти Эртуғрул Доған бошчилигидаги раҳбарият билан учрашув ўтказган.

Боатенг 2024/25 йилги мавсумдан сўнг футболчилик фаолиятини якунлаган. У фаолияти давомида, жумладан, «Бавария» шарафини ҳимоя қилган ва мюнхенликлар билан икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, шунингдек, тўққиз бор Германия чемпиони бўлган.

Киритилди: 23:10, 22.09.2026.
Ўқилди: 1070 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик