Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Бибисора Ассаубаеванинг онаси: “Шахмат олимпиадасида Жавоҳир Синдаровга мухлислик қиляпман”

Баҳо:
+ | -

Самарқандда бўлиб ўтаётган Жаҳон шахмат олимпиадасида қозоғистонлик таниқли шахматчи Бибисора Ассаубаеванинг онаси Лиана Танжарикова мусобақада қайси жамоаларни қўллаб-қувватлаётганини маълум қилди.

Унинг айтишича, аёллар ўртасидаги баҳсларда ўз ватани Қозоғистонга, эркаклар ўртасида эса Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қилмоқда.

“Олимпиадада кимга мухлислик қиляпман? Мендан бу ҳақда тез-тез сўрашади ва жавобим оддий: иккала мамлакатга ҳам. Аёллар жамоаларидан, албатта, Қозоғистонга! Қизларимиз Бибисора Ассаубаева билан биргаликда бор кучини ишга солиб, бу меҳмондўст заминда олтин медални қўлга киритиши керак. Эркаклар орасида эса Ўзбекистонга! Йигитлар жуда ёш, улкан мақсадларга эга ва ниҳоятда истеъдодли. Айниқса, Жавоҳир Синдаровга чин дилдан мухлислик қиляпман. Ўзим Қозоғистон жанубида туғилиб, ўзбек маҳалласида катта бўлганман. Шунинг учун бу мен учун рақобат эмас, балки икки қардош халқнинг байрамидир”, деб ёзади Танжарикова ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот учун, Қозоғистон аёллар терма жамоаси турнир стартида Иордания, Колумбия, Греция, Испания ва Озарбайжон каби жамоаларни мағлуб этиб, кетма-кет 6 та ғалабага эришди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси эса 6-турдан сўнг 12 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 00:04, 23.09.2026.
Ўқилди: 997 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик