Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Рейндерс: «Бундай пулдан воз кечиш деярли имконсиз – мен ҳатто навараларимни ҳам таъминлай оламан»

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячи Тижани Рейндерс «Манчестер Сити»дан «Ал-Кадисия»га ўтди. Нидерландиялик футболчи 28 ёшидаёқ ва «шаҳарликлар» сафида бор-йоғи бир мавсум ўйнагач, Саудия Арабистонига йўл олди. Рейндерс пул учун кетганини яшириб ўтирмади.

«Фаолиятимни якунлагач, ишлашни хоҳламайман. Албатта, «Манчестер Сити» билан шартномам тугаганидан кейин ҳам ишлашимга тўғри келмас эди, аммо бу трансфер оиламнинг кейинги авлодлари келажагини таъминлаш имконини беради. Мен буни яширмайман. Ушбу шартномага имзо чекиб, мен ҳатто навараларимнинг молиявий барқарорлигини таъминлай оламан, хўш, нега буни қилмаслигим керак?

Пул учун кетганим сабабли билдирилаётган танқидларми? Мен одамларни бунинг учун айблай олмайман. Аммо сенга шундай маош таклиф қилишса, «йўқ» деб кўр-чи. Ҳамма «воз кечардим» дейиши мумкин, лекин ишончим комилки, одамларнинг кўпчилиги рози бўларди. Бундай пулдан воз кечиш деярли имконсиз», - дейди Рейндерснинг сўзларини The Touchline нашри.

«Ал-Кадисия» ҳозирда Про-лига турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 06:27, 23.09.2026.
Ўқилди: 821 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик