Бельгиялик ярим ҳимоячи Кевин де Брёйне ўтган трансфер ойнасида «Наполи»дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Бу ҳақда журналист Жанлука ди Марцио сайти хабар бермоқда.
«Мен бу ёзда «Наполи»дан кетиш ғоясини ҳеч қачон кўриб чиқмаганман. Бу ҳақда ҳеч ким билан гаплашмадим», - деди ҳозирда миллий терма жамоа ихтиёрида бўлган бельгиялик ярим ҳимоячи.
Де Брёйне, шунингдек, Бельгия терма жамоасидаги вазияти ҳақида ҳам гапириб берди. Футболчининг сўзларига кўра, у Марк ван Боммельга жамоага ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган.
«Мен ҳам руҳан, ҳам жисмонан ўзимни яхши ҳис қиляпман, шу сабабли шу руҳда давом этишни хоҳладим. Кўплаб ўйинчилар мендан қолишни сўрашди. Келажак ҳақида ҳаддан ташқари кўп ўйлашни хоҳламайман, аммо мен учун бу муаммо эмас эди».
Жорий мавсумда 35 ёшли футболчи майдонда 6 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.













