Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Маттеус: «У микрофонлар олдида кўп гапиришга мажбур эмас»

Баҳо:
+ | -

Таниқли германиялик собиқ футболчи Лотар Маттеус «Бавария» вингери Майкл Олисе шаънига айтилаётган танқидларни ўринсиз деб ҳисоблайди.

Француз футболчиси интервью беришни хоҳламаслиги билан танилган: у журналистлар билан мулоқотда максимал даражада камгап, буни айримлар ҳурматсизлик деб баҳоламоқда.

«Ҳаммаси жойида. Агар хоҳламаса, нега гапириши керак? Бизга шов-шувли сарлавҳалар керак бўлгани учунми? Бу шунчаки унинг феъл-атворига мос эмас, бу нарса уни қизиқтирмайди. Менга ўхшаган кимдир камера қаршисига ўтиб гапиради, Олисе эса ўйинлардан сўнг ўзи учун қулайроқ нарса билан шуғулланишни афзал кўради. Унинг қулайлик ҳудуди — бу аниқ микрофон ва камера эмас. Мен бунда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Модомики у майдонда шунчалик ажойиб ўйин кўрсатаётган экан, интервьюлардан қочиши ва хоҳлаган либосини кийиб юриши мумкин. Мен учун унинг майдондаги ҳаракатларини кузатиш жуда қизиқарли», — дейди Маттеуснинг сўзларини Bayern & Germany.

Майкл Олисе жорий мавсумда «Бавария» сафида еттита ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 06:57, 23.09.2026.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик